Ўзбекистон | 20:45 / 15.08.2019
48527
2 дақиқада ўқилади

Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Шуҳрат Мирходиев, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов ҳамда шаҳар фаоллари иштирокида ўтган сессияда шаҳарнинг янги ҳокими сайланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Рустам Холматов томонидан Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Қаҳрамон Қодирович Ҳакимов номзоди тавсия қилинди ва бу номзод бир овоздан шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди.

Қаҳрамон Ҳакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

У иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан буён «Toshuyjoy LITI» акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Нурафшон (собиқ Тўйтепа) шаҳрига 2018 йилнинг январидан буён Усмон Раҳимов раҳбарлик қилиб келаётганди. У бугун Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.

Мавзуга оид