Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиянинг ёнилғи ташувчи танкерини ҳибсга олди
Фото: РИА Новости/Андрей Васильев
Херсон апелляция суди Россиянинг Қора денгиз флоти бўлинмалари учун ёнилғи ташувчи "Мрия" (Mriya) кемасини ҳибсга олди.
Суд Херсон шаҳар судининг кемани ҳибсга олишни рад этгани учун Киевдаги Қрим автоном республикаси прокуратурасининг берган апелляциясини қаноатлантирди.
10 август куни Украина хавфсизлик хизмати вакиллари Mriya кемасида тинтув ўтказганди.
Прокуратуранинг маълумот беришича, ушбу кема 2015 йил июнда "Вилга"/Vilga номи остида Россиянинг Қора денгиз флоти учун ёнилғи ташиган.
Украина хавфсизлик хизмати ходимлари 25 июль куни Измаил портида Россиянинг Nika Spirit танкерини ушлаганди. Киевнинг таъкидлашича, танкер илгари Neyma деб номланган ва Керчь бўғозида Украина кемалари йўлини тўсишда иштирок этган.
Мавзуга оид
22:56 / 25.12.2025
Зеленский Путинга ўлим тилаётганига ишора қилди ва Россияни «худосизлик»да айблади
16:37 / 25.12.2025
Россия учун диверсия тайёрлаганликда айбланаётган украиналик Германияга топширилди
15:58 / 25.12.2025
«Отувга ёки ҳибсга тайёрман». NYT Кремлнинг урушга қарши бўлган мулозими ҳақида
15:32 / 25.12.2025