Спорт | 12:07 / 22.08.2019
8708
1 дақиқада ўқилади

Луис Суарес фаолиятини якунлаш учун бошқа клуб топиб қўйди

Фото: Getty Images

«Интер Майами» «Барселона»дан ҳужумчи Луис Суаресни сотиб олиш ниятида.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, 32 ёшли уругвайликнинг ўзи ҳам фаолиятини Давид Бекҳэмга қарашли клубда якунлаш вариантига қизиқиш билдирмоқда.

Нашрнинг «Барселона» тизимидаги баъзи манбалари Суарес океанортига ҳатто шу йилнинг январидаёқ ёки келаси йил ёзда кўчиб ўтиш имкониятларини чамалаётгани ҳақида маълум қилган.

«Интер Майами» 2020 йилдан бошлаб MLS`да қатнаша бошлайди.

Клуб Луисга 4 йиллик шартнома ва етарлича юқори миқдорда маош таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Суареснинг «Барса» билан келишуви 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ «Интер Майами» «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан 3 йиллик шартнома бўйича келишиб қўйгани ҳақида хабар тарқалганди.

Мавзуга оид