17:23 / 24.08.2019
27906

Ўзбекистон Сенати Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзоларини сайлади

Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига 9 нафар янги аъзо сайланди.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар маъқулланган:

• Баҳодиржон Юнусов – Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳининг бош мутахассиси (халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Ирода Кенжаева – Бухоро вилояти тиббий диагностика маркази директори (халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Алишер Исоқбоев – Наманган давлат университетининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори (халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Худоёр Маматов – Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари  (халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Адҳам Ибодуллаев – Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг бўлим бошлиғи ўринбосари  (халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Муҳайё Жўраева – “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи (халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Орзигул Қозихонова – Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппаратининг юридик бўлими мудири  (халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Шерзодхон Қудратхўжаев – Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб ННТ раиси  (халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тавсия этилган)

• Гулноза Исмоилова – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  (халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тавсия этилган).

Фото: Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати

Мазкур номзодлар кеча, 23 август куни Қонунчилик палатаси мажлисида сайланган ва маъқуллаш учун Сенатга юборилган эди.

Шунингдек, Абдуманоб Мирзаев, Абдуллахон Тўрахўжаев, Ёқуб Фаттоев ва Темир Ширинов ўз аризаларига мувофиқ МСК аъзолигидан чиқарилди.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифлар Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан парламентга киритилади.

Top