Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сити» ишончли ғалабага эришди ва «Ливерпуль»ни таъқиб қилишда давом этди
АПЛда 3-тур ўйинлари давом этмоқда.
Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» меҳмонда «Борнмут»ни 3:1 ҳисобида енгди. Серхио Агуэро иккита, Раҳим Стерлинг битта голга муаллифлик қилди. «Борнмут»нинг ягона голини Ҳарри Уилсон жаримадан урди.
«Сити» сафида 400-ўйинида майдонга тушган Давид Сильва ўйинда иккита голга ассистентлик қилди. Кевин Де Брюйне эса Премьер-Лигадаги 50-ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, бундай натижага энг тез эришган футболчига айланди.
Бу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» очколари сонини 7тага етказди ва Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «Ливерпуль»дан кейинги иккинчи ўринга жойлашди. «Борнмут» 4 очкоси билан 10-ўринда қолди.
Англия чемпионати
3-тур
Борнмут – Манчестер Сити 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 15 Агуэро, 0:2 – 43 Стерлинг, 1:2 – 45 Уилсон, 1:3 – 64 Агуэро.
Борнмут – Рэмсдейл, Дэниэлс (Уилсон, 37), Мифем, Кук, Смит (Айб, 68), Фрэйзер, Лерма, Биллинг, Аке, Уилсон (Соланке, 69), Кинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Зинченко, Лапорт, Отаменди, Уокер (Жоау Канселу, 90), Сильва, де Брюйне, Бернарду Силва (Маҳрез, 79), Гундўған (Родри Эрнандес, 58), Стерлинг, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Уокер (10), Эдерсон (13), Лерма (56), Отаменди (90).
Мавзуга оид
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
12:10 / 25.01.2026
«Сити» ғалаба қозонишни бошлади, «Реал» «Барса»ни қувиб ўтди. Кун ўйинлари
17:16 / 22.01.2026