Ўзбекистон | 14:21 / 10.09.2019
40433
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон юк машиналарининг тошбўрон қилиниши: ТИВ қўшимча маълумот берди

Фото: californiacarlaws.com

Қозоғистон ҳудудида тошлар билан Ўзбекистон транспорт воситаларига шикаст етказилиши ва мазкур воқеа бўйича ижтимоий тармоқларда видео ва бошқа материалларнинг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур масала Қозоғистон томони билан яқин ҳамкорликда ўрганилаётганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида қайд этилишича, тегишли чоралар кўриш учун жабрланган ҳайдовчилардан фактларни аниқлаштириш сўралган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51.

Бундан олдин, Қозоғистонда Ўзбекистондан йўлга чиққан юк машиналари тошбўрон қилингани хабар берилганди. Шундан сўнг Транспорт вазирлиги Қозоғистонда юк машиналарининг тошбўрон қилиниши билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.

 

Мавзуга оид