Дилшод Рўзметов ғалабали юришини давом эттирди
15 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили муваффақиятли юришини давом эттирди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини конголик Пита Кабежи Петерга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди.
Дилшод Рўзметов турнирдаги иштирокини саралаш босқичида бошлаган, илк жангда у мўғулистонлик Нармандах Шинебаярни яққол устунлик билан мағлуб этганди.
15 сентябрь кунги жанглар доирасида ўзбекистонлик Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам рингга чиққан, у бразилиялик Дуглас де Андрадени мағлубиятга учратиб, нимчорак финал босқичига ўтганди.
Бугунги дастурда Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна бир вакили Санжар Турсунов (-91 кг) ҳам турнирдаги иштирокини бошлайди. У бразилиялик Абнер Тейшейра билан жанг нимчорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Турнир 21 сентябрга қадар давом этади. Турнирда жаҳоннинг 91 мамлакатидан жами 488 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
12:37 / 24.01.2024
Мигрантларнинг Россияда ўрдаксимон юришга мажбурлангани ҳолати ўрганилмоқда — Ташқи меҳнат миграция агентлиги
18:21 / 22.01.2024
Омбудсман Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўради
16:49 / 22.01.2024
Қирғизистон ТИВ Екатеринбургдаги қурилиш майдонидаги ҳолат юзасидан текширув ўтказишни талаб қилди
20:32 / 20.01.2024