Ўзбекистон | 08:31 / 24.09.2019
8231
1 дақиқада ўқилади

Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Ли Кэцян / Фото: AP

2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришнинг ва унда Хитой делегацияси иштирок этишининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи дастури ва бўлажак Ўзбекистон-Хитой музокаралари кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, дея таъкидланади ТИВ хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид