Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Гарри Поттернинг сеҳрли таёқчаси фақат эртакларда бўлади» – АОКА директори ОАВ эркинлигини таъминлаш ҳақида
«Рим бир кунда қурилмаганидек, ўзбек матбуоти ҳам ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасига етишига ҳали вақт керак».
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов 11 октябрь куни Самарқандда ўтган сўз эркинлиги мавзусидаги халқаро давра суҳбатида маъруза билан чиқиш қилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти делегатлари иштирокида ўтган тадбирда сўз олган Алламжонов мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ўрнатиш учун ҳали кўп иш қилиниши кераклиги ҳамда бу – етарлича вақт талаб қиладиган жараён эканини таъкидлаб ўтган.

«Ўзбекистонда матбуот ҳали ҳам эркин эмас, сўз эркинлиги йўқ», деб осонгина гапираётганларга бу ишлар тез ва бир кунда амалга ошиб қолмаслигини, ташқаридан туриб бунга қатъий баҳо бермаслигини сўраб қоламиз. Рим бир кунда қурилмаганидек, ўзбек матбуоти ҳам ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасига етишига ҳали вақт керак ва биз буни яхши тушунамиз.
Ушбу жараён кенг қамровли глобал тадбирларга бевосита боғлиқ бўлиб, таълим жараёнларида ўқувчиларга танқидий фикрлаш кўникмасини сингдиришдан тортиб то журналистлар ва блогерлар малакасини ошириш, давлат ва бошқарув органлари раҳбарларини матбуот билан ишлаш, унга муносабат билдириш ва танқидий чиқишларга конструктив ёндашиш, аҳоли орасида сўз эркинлигини ва сўз эркинлиги маданиятини шакллантириш каби тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.
Яна бир марта таъкидлаб айтмоқчиманки, бу тадбирлар бир кунлик ёки бир йиллик тадбирлар эмас. Қани энди шу пайт Гарри Поттернинг сеҳрли таёқчаси бўлса-ю, бу ишларни бир зумда амалга ошириб қўйсак. Афсуски, бу фақатгина эртакларда бўлади. Амалда эса бунинг учун йиллар ва биздан жуда машаққатли меҳнат талаб қилади», – деди Алламжонов.
Мавзуга доир:
Комил Алламжонов: «25 йиллик цензурадан қутулган ўзбек матбуоти ҳаммани эсанкиратиб қўйди»
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
11:50 / 03.05.2026