Атамбоев судга мажбурлаб келтирилса очлик эълон қилиш билан таҳдид қилди
Қирғизистоннинг собиқ президенти, ҳозирда тергов изоляторида ушлаб турилган Алмазбек Атамбоев агар судга мажбурлаб олиб борилса, очлик эълон қилади. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошевга иқтибос келтирган ҳолда 24.kg нашри хабар берди.
“Ҳозир Алмазбек Шаршеновичнинг аҳволи барқарор. Бироқ у яна бир ёки икки марта таом қабул қилишни ўтказиб юборса, соғлиғи кескин ёмонлашади. Агар куч идоралари уни судга мажбурлаб олиб боришса, у очлик эълон қилишини айтди”, деб маълум қилган адвокат.
“Агар суд ва ҳукумат менинг ўлимимни истаса, шундай йўл тута қолсин”, деб айтган Атамбоев.
“Биринчидан, изолятордаги одамга нисбатан мажбурий келтиришни қўллаш ноқонунийдир. Иккинчидан, бунинг салбий оқибатлари бўлиши мумкин. Агар ҳукумат бундай якунни истаса, унда бу спектаклни давом эттираверсин”, деб айтган Жоошев.
Аввалроқ, 11 октябрда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича жараён суд залига собиқ президент Алмазбек Атамбоев келтирила олинмагани сабабли кейинга қолдирилгани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, Атамбоев “ҳокимият унга таклиф қилаётган бу ўйинда иштирок этишдан бош тортиб”, тергов изолятори камерасидан чиқишдан бош тортган. Суд жараёни 14 октябрга қолдирилганди.
Мавзуга оид
19:12 / 14.10.2024
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
21:52 / 10.10.2024
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот
18:02 / 27.09.2024
“Ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. Суданнинг Тавила шаҳрида кунига ўнлаб болалар очликдан ўлмоқда
18:40 / 25.07.2024