Самара аэропортига фавқулодда қўнган самолёт бортидаги ўзбекистонлик касалхонага жойлаштирилди
Самара шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти бортидаги фуқаро касалхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилади.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 15 октябрь куни Фарғона-Москва йўналиши бўйича учаётган (HY-627 рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга тегишли самолёт Ўзбекистон фуқароси А.О.нинг соғлиги ҳолати кескин ёмонлашгани сабабли Самара шаҳри «Курумоч» аэропортига фавқулодда қўнган.
Ўзбекистон фуқароси 6-сон Самара шаҳар касалхонасига жойлаштирилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг соғлиги ҳолати барқарорлашган ва яқин кунларда унга рухсат берилади.
Самолёт эса Москвага учиб, «Внуково» аэропортига бир ярим соат кечикиш билан муваффақиятли қўнган.
Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олгани ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатгани айтилади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров области, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024