Жаҳон | 08:55 / 24.10.2019
4515
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркия мудофаа ва энергетика вазирликларидан санкцияларни олиб ташлади

Фото: Emrah Gurel /AP

Чекловлар мудофаа ва энергетика вазирликлари ҳамда мудофаа вазири Хулус Акар, энергетика вазири Фотиҳ Дўнмас ва ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлудан олиб ташланган.

Туркия вазирликлари ва амалдорлари Анқара Сурияда “Тинчлик булоғи” операциясини бошлаганидан сўнг санкциялар рўйхатига киритилганди.  

Операция бошланган куни АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғанга мактуб ёзиб, операция тўхтатилмайдиган бўлса, Туркия иқтисодиётини санкциялар орқали яксон қилиб ташлашини ёзганди.

22 октябрь куни Туркия президенти “Тинчик булоғи” операцияси тўхтатилишини маълум қилганидан сўнг Трамп санкцияларни олиб ташлашга ваъда берди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид