Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ягона реестри тузилади
Ўзбекистонда почта алоқаси соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестрини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестрини шакллантириш ва юритиш учун масъул орган ҳисобланади;
почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ягона реестрга ихтиёрий равишда тўловларсиз киритилади;
Ягона реестрни юритиш электрон шаклда on-line режимида амалга оширилади;
почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ягона реестрга киритилган кундан бошлаб ўрнатилган тартибда почта алоқаси оператори ёки провайдери мақомига эга бўлади;
Ўзбекистон Республикасига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали кириб келаётган товарлар учун божхона тўловлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар фақат Ягона реестрга киритилган оператор ва провайдерларга қўлланилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестри ахборот тизимини яратиш ва татбиқ этиш харажатлари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан молиялаштирилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестрини юритишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
почта ва курьерлик хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари ва провайдерлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар банкини яратиш;
Ўзбекистон Республикасида почта алоқаси хизматлари бозорининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;
почта алоқаси хизматлари бозорини самарали ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, шунингдек амалдаги қонунчиликнинг ҳолатини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва почта хавфсизлиги талаблари бажарилишини таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш;
почта алоқаси хизматлари кўрсатишни ривожлантириш ва сифатли ҳамда рақобатбардош хизматлар кўрсатилишида кўмаклашиш.
Ягона реестрга киритиш учун почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги мезонларга жавоб беришлари шарт:
а) почта алоқаси оператори учун - хизматлар кўрсатадиган почта алоқаси тармоғига эга бўлиш, почта алоқаси провайдери учун - хизмат кўрсатишда почта алоқаси операторининг тармоғидан фойдаланиш учун почта алоқаси оператори билан шартномага эга бўлиш;
б) почта хавфсизлигини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларнинг амалга оширилаётганлиги, шу жумладан почта хавфсизлигини таъминлаш ва назорат қилиш учун штатида масъул ходимлар бўлиши, почта ва курьерлик жўнатмаларини почта хавфсизлигини таъминлаш мақсадида текшириш учун техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;
в) почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун шахсий ёки шартнома асосида ижарага олинган транспорт воситасига эга бўлиши.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг Ягона реестри электрон шаклда он-лайн режимида, барча учун очиқлиги таъминланган ҳолда юритилади. Ягона реестрда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
почта алоқаси оператори ёки провайдерининг тўлиқ номи, жойлашган манзили (почта манзили), телефон рақами ва раҳбарлари, ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилари, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси, солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳудуди тўғрисидаги маълумот;
почта алоқаси операторининг почта алоқаси тармоғига оид маълумотлар, почта алоқаси провайдерининг почта алоқаси хизматларини кўрсатиш учун почта алоқаси тармоғидан фойдаланиш тўғрисида почта алоқаси оператори билан тузилган шартномаси, хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳамда кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари тўғрисидаги маълумотлар;
почта ва курьерлик жўнатмаларини почта хавфсизлиги масалалари бўйича текшириш учун қўлланилаётган техник воситалар тўғрисида маълумотлар;
почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун ишлатилаётган транспорт воситалари тўғрисида маълумот;
Ягона реестрга киритилган сана ва рақами;
Ягона реестрга киритиш ва / ёки чиқариш асоси ва санаси.
Мавзуга оид
09:04 / 11.06.2026
Ташкилотлар корпоратив почталарига киберҳужумлар кузатилмоқда
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026