«Халқаро инженерлик хизмати» маркази – «келажак»ни бугун харид қилинг!
Бугунги кунда юртимизда қурилиш, ободонлаштириш, коммунал соҳасида айниқса, электрлаштирилган техника воситаларидан фойдаланишга талаб ортиб бормоқда. Ҳозирда тадбиркорлик тузилмаларини ана шундай электротехника маҳсулотлари билан таъминлаш борасида юртимизда бир қатор фирмалар, компаниялар фаолият юритмоқда.
«Халқаро инженерлик хизмати» корхонаси ҳам ана шундай ташкилотлардан бири ҳисобланади. 2005 йилда ташкил этилган ушбу ташкилот ободонлаштириш ва йўл қурилиши соҳасида зарур бўлган техника-технологиялар таъминотини йўлга қўйган.
Бугунги кунда улар Хитой давлати билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Мижозларнинг кўп йиллик ишончли ҳамкорига айланган мазкур корхонада 20 хилдан ортиқ электротехника ва қуёш энергияси соҳасидаги энг янги, шовқинсиз, ихчам ва тежамкор техникалар, хавфсиз, фойдаланиш учун қулай ва содда технологиялар мавжуд.
Жумладан, ободонлаштириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасига тегишли кўпгина маҳсулотлар: ўт ўриш, дарахт арралаш, дори сепиш, шох майдалаш каби ускуналар, ёпиқ омборхоналар учун махсус экологик тоза техникалар, аккумулятор қувватида ишлайдиган чиқинди юкловчи, шунингдек гидрокўтаргичли юк туширувчи санитар техникалар ва ҳар хил русумдаги юк ташувчи уч ғилдиракли электротехникалар, электр токида ҳаракатланувчи тўрт ғилдиракли юк машинаси, махсус сув сепиб, кўча тозалайдиган чанг юткичли бошқарувли электромашиналар, бензинли арралар ва бошқа маҳсулотларни эҳтиёт қисмлари билан айнан «Халқаро инженерлик хизмати» корхонасидан харид қилишингиз мумкин. Ушбу иновацион техникалар ўзининг тежамкорлиги билан ажралиб туради. 220 вольт кучланишли электр манбаси орқали тўла қувватланган ҳолда 70 километрдан 120 километргача бўлган масофани босиб ўтиш имкониятига эга.
Энг асосийси, ушбу электротехникаларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, барча маҳсулотлар муддатли кафолат, мувофиқлик сертификати ва тизимли сервис хизматларига эга!
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 65-А-уй
Телефон: (71) 280-53-24, (97) 733-45-65,
Факс: (71)253-96-93
E-mail: iesuz@mail.ru
Шунингдек, нархга оид маълумотлар ва бошқа муҳим тафсилотлар www.ies.uz сайтида!
Реклама ҳуқуқи асосида