Спорт | 16:56 / 13.11.2019
15116
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов: «Эртанги ўйин қай даражада муҳимлигини ҳаммамиз тушуниб турибмиз»

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирнинг дастлабки қисмида миллий жамоамиз бош мураббийи билан бирга жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйлайманки, эртанги ўйин аҳамияти ва муҳимлигини ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Эртага жуда ҳам қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлади, деб ўйлайман. Худо хоҳласа, ўйлаган режаларимиз амалга ошади ва биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми?

- Ҳаммамизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Барча мухлисларимиздан стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраймиз. Биз ҳам бутун Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга интиламиз.

- Қирғизистон билан баҳсда марказий ҳимояда ўйнадингиз. Бу чизиқда ўзингизни ноқулай ҳис қилмадингизми?

- Ҳимояда биринчи марта ўйнаётганим йўқ, шу боис майдонда ноқулайлик сездим, деб айта олмайман. Ҳаммаси жойида. 

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид