Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Маданият кунлари доирасида С.Айний номидаги Тожикистон давлат опера ва балет академик театри фойесида Ўзбекистоннинг маданий мероси ва халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Сўнгра катта концерт дастури намойиш этилди. Унда Шерали Жўраев, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Озода Нурсаидова, Юлдуз Турдиева, Умид Исроилов, "Мақом", "Тошкент зеболари" ансамбллари ва бошқа истеъдод эгалари ўз куй-қўшиқлари билан чиқиш қилишди.




Ўзбекистон делегацияси тадбирлар доирасида Данғара давлат университетига ташриф буюрди. Ушбу университетда Ўзбекистондан 86 нафар талаба таҳсил олади.
Шунингдек, Данғара шаҳридаги “Қасри Фахранг” маданият қасрида ўзбекистонлик санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Э.Шоисматов раҳбарлик қилмоқда.




Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026