EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда углеводородлар қазиб олиш ҳажми кўпайтирилди
20-21 ноябрь кунлари ўтказилган ГРП ишлари якунида Жанубий Тандирча конидаги учта қудуқдан газнинг саноат оқимлари олинди. Улардаги умумий кунлик дебит ҳажми эса 350 минг дан 550 минг куб.м. гача ортди.
ГРП ишларидан сўнг Жанубий Тандирча-27 қудуғининг кунлик дебит ҳажми 180 минг куб.м. гача ортди.
ГРП ишларидан сўнг Жанубий Тандирча-57 қудуғининг кунлик дебит ҳажми 200 минг куб.м. гача ортди.
ГРП ишларидан сўнг Жанубий Тандирча-32 қудуғининг кунлик дебит ҳажми 170 минг куб.м. гача ортди.
Шунингдек, газ узатиш қувурларини қуриш ишлари давом этмоқда:
21 ноябр ҳолатига кўра 16,2 минг тн қувурлар (98,1 км) келтириш учун юкланди; 10 минг тн қувурлар (60,8 км) келтирилди; 20 км хандақлар кавланди; 30,3 км қаторга пайвандланди; 3,5 км қувурлар ётқизилди.
Газ узатиш қувурларини қуриш ишлари жорий йилнинг 6 декабрь куни якунланади.
Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот етказиб боради.
EPSILON компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:51 / 15.11.2022
EPSILON (EDC): Каракара-2 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди
16:12 / 27.10.2022
EPSILON (EDC): Эрназар-12 қудуғидан кунига 50 минг кубметр ҳажмда газ олинмоқда
20:50 / 21.10.2022
EPSILON (EDC): Девхона-4 қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 60 минг кубметрни ташкил этди
11:37 / 05.10.2022