АҚШ Эрон алоқа вазирига интернет блокланиши сабабли санкция киритди
Эрон алоқа ва коммуникациялар вазири Муҳаммад Озарий Жаҳромий АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Санкциялар Жаҳромийнинг Эронда интернет блокланишидаги иштироки учун киритилган.
“Эронда Жаҳромий вазирлиги бошқарувида бўлган интернетга кириш ноябрда бир неча кунга блокланганди. Эроннинг таъкидлашича, бу қадам тузумга қарши бутун Эрон бўйлаб ўтган норозилик намойишлари ортида миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилган”, дейилган АҚШ молия вазирлиги хабарида.
АҚШ молия вазирлиги маълумотларига кўра, Жаҳромий Эронда “интернетда цензура” сиёсатини илгари сурган ҳамда мухолифат фаоллари ортидан кузатув олиб боришда иштирок этган.
Энди АҚШ Эрон вазирига қарашли активларни музлатиб қўяди ҳамда АҚШ фуқароларига у билан ишлар олиб борилиши тақиқланади.
Бундан бир кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳукуматини мамлакатдаги вазиятни бутун дунёдан интернетга киришни тўсиш ёрдамида яширишга уринаётганликда айблаганди.
Эронда интернетга кириш мамлакатда бензин нархи ошишига қарши намойишлар ортида ўтган дам олиш кунларидан бери тўлиқ блоклаб қўйилганди. 21 ноябрда ОАВда Эронда интернет секин-аста тикланаётгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024