Ўзбекистон | 08:19 / 22.11.2019
10421
4 дақиқада ўқилади

Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистон томони таркиби очиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистон томони таркиби маълум бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга кўра, Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистон томони таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Ғуломов Р.А. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;

Мавлонов Б.М. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари;

Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Қўчқоров Д.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

Қосимов Д.С. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;

Нурмуратов М.Б. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси;

Умурзоқов С.У. - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири;

Хўжаев Б.А. - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири;

Комилов А.Х. - Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Давлетов Р.К. - Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Абдураҳмонов И.Ю. - Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири;

Қудратов Л.Ш. - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари;

Икромов А.И. - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси;

Камолов К.Ю. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори.

Қайд этилишича, кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;

инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини сақлаб туришни таъминланиш;

давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;

Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.