Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда учинчи офисини очишни режалаштирмоқда
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
Томонлар музокаралар давомида ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик стратегияси доирасида банк билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган. 2018 йил октябрда қабул қилинган ҳужжат банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни кўзда тутади.
Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ижтимоий аҳамиятдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун 246 млн долларлик учта қўшимча заём келишувларидан ташқари, хусусий тадбиркорлик ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларга кўмакни кенгайтириш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан ЕТТБ Тошкентдаги ва яқинда Андижонда очилган офисига қўшимча равишда 2020 йилда Қорақалпоғистонда ваколатхонасини очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Сума Чакрабарти бу ва яна бошқа масалаларни 2020 йил биринчи ярмида Ўзбекистонга ташрифи вақтида шахсан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026