Таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бўлиб, шу жараёнда шахснинг тараққиёти, унинг маълумоти ва тарбияси ҳам амалга ошади. Дарсларда ўқитувчи ўз билими, кўникма ва малакаларини машғулотлар воситасида ўқувчиларга етказади, ўқувчилар эса уни ўзлаштириб бориши натижасида ундан фойдаланиш қобилиятига эга бўлади. Ўрганиш жараёнида ўқувчилар ўзлаштиришнинг турли кўринишларидан фойдаланишади, яъни ўзлаштирилаётган маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ҳамда амалиётга татбиқ этишда ўзига хос тафовутларга таянади. Таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларларнинг дарс пайтидаги ҳамкорлиги, ўқувчиларнинг мустақил ишлаши, синфдан ташқари ишлар шаклида таълим ва тарбия масалалари ҳал этилади.

Таълимнинг мақсади жамият эҳтиёжига мос равишда шаклланади. Шундай экан, таълим-тарбия мақсади мос ва мутаносиб бўлиши керак. Илмий адабиётларда таълимнинг мақсади имкониятларидан тўғри, аниқ, ўринли фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, мантиқий-ижодий тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни ошириш, миллий ғояни сингдириш, шарқона тарбияни шакллантириш, шахсни маънавий бойитишдан иборатлиги таъкидланган. Таълимий мақсад асосида ўқувчиларда мустақил фикрлаш, оғзаки ва ёзма саводхонликни ошириш, мантиқий тафаккурни ривожлантириш орқали уларнинг мулоқот маданияти такомиллаштирилади. Тарбиявий мақсад асосида эса маънавий, ғоявий, нафосат тарбияси берилади. Тил ўрганиш жараёнида халқнинг маданий-ахлоқий қадриятларига яқинлаштириш имкони пайдо бўлади.   

Улуғ донишмандлардан бири «... келажак ташвиши билан яшасанг, фарзандларингга яхши билим бер, ўқит», деган экан. Юртимизда таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақиқий маънода бир-икки йиллик ёки қисқа даврда самарага эришишга қаратилган иш эмас, балки чин маънода бир неча юз йилларга татийдиган ўзгариш бўлди, десак хато бўлмайди. Бу президентимизнинг келажагимиз, келажак авлодимиз ҳақида қайғуриб, юртимизнинг барча фарзандлари – менинг фарзандларим, улар бизлардан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари керак, деган ғояси замирида донишмандларча сиёсат ётганини кўрсатади. 

Маълумки, таълимда илғор педагогик ва янги ахборотлар технологияларини татбиқ этиш ўқув машғулотларининг самарадорлигини оширибгина қолмай, илм-фан ютуқларини амалиётда қўллаш орқали мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, ҳар томонлама баркамол юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методлар ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчилар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялардан фойдаланиш эса уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топиш, мустақил ўрганиш ва фикрлаш, таҳлил қилиш, ҳатто якуний хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришга ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Бугунги кунда таълимда