Тергов департаменти Андижондаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берди
2019 йил 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30 ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотга кўра, ёнғин сабаб мазкур кўп қаватли уйда жойлашган 8 та хонадон зарар кўрган ҳамда 11 нафар фуқаролар термодеструктив маҳсулотларидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Жабр кўрганлар орасида 3 нафар вояга етмаганлар бор. Жабрланганлар орасида қурбонлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлгани, 8 киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024