00:05 / 07.12.2019
0
4410

Reuters: Бағдодда номаълум шахслар намойишчиларга қарата ўқ узди

Фото: AP

Бағдодда номаълум шахсларнинг намойишчиларга қарата ўқ узиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди. 

Агентликнинг маълумотига кўра, воқеа Бағдод марказидаги Таҳрир майдонида юз берган. Хабар қилинишича, 20дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ироқда октябрдан буён ишсизлик ва коррупцияга қарши намойишлар давом этмоқда. Деярли барча намойишлар тўқнашувлар билан ўтмоқда. Тўхтовсиз намойишлар ортидан мамлакат бош вазири Одил Абдул Маҳдий 30 ноябрь куни истеъфога чиқди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top