19:49 / 13.12.2019
0
10958

Трамп бир кун ичида рекорд сонда твит ёзди  

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter ижтимоий тармоғида ёзган хабарлари сони бўйича шахсий рекордини янгилади ва бу рақамни 123тага етказди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Фото: Reuters

Нашр хисоб-китобига кўра, Трамп бир сутка давомида 123 та хабар ёзган. АҚШ президенти бу борадаги аввалги рекордини бир неча кунгина олдин ўрнатган бўлиб, ўшанда у бир кун давомида 105 та твит қолдирган. 

Таъкидланишича, Трамп хабарлари ва ретвитларининг аксарияти унинг импичменти бўйича конгресснинг ҳуқуқий қўмитасидаги тингловларга тааллуқли бўлган. Асосан твитлар  демократларга қарши қаратилган.

Трамп хабарларидан бирида 16 ёшли экофаол Грета Тунбергнинг “Йил одами” деб топилишини кулгу остига олган. 

“Тентаклик! Грета жаҳлини жиловлаш устида ишлаши, сўнгра дўсти билан яхши бир кинога бориши керак! Қизишма, Грета, қизишма!”, деб ёзган Трамп.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top