Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ихтисослашган боғчаларда соғлом болаларнинг ҳам таълим олиши ҳолатлари кузатилган» - Агриппина Шин
Жисмоний, ақлий имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган боғчаларда саломатлиги билан ҳеч қандай муаммоси бўлмаган болалар тарбиялангани ҳолатлари қайд этилган.
Бу масалага мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Сенатнинг 25-ялпи мажлисида тўхталиб ўтди.
“Имконияти чекланган болалар учун 970та гуруҳдан иборат 148та боғча фаолият кўрсатиб келган. Улардаги фақат 846та гуруҳ ишлаётгани маълум бўлди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ихтисослашган боғчалардаги 12,240 нафар тарбияланувчининг фақатгина 3400 нафари жисмоний/ақлий чекловларга эга. Қолганлари эса мутлақо соғлом болалар эканлиги аниқланган”, − дейди вазир.
Агриппина Шиннинг таъкидлашича, бундай ҳолатга ихтисослашган боғча тарбияланувчилари учун бир қатор имтиёзларнинг мавжудлиги сабаб бўлган.
“Гуруҳларда болалар сонининг камлиги, бир қатор керакли тиббий хизматларнинг мавжудлиги, тўловнинг йўқлиги каби имтиёзлар соғлом болаларни ҳам ихтисослашган боғчаларга жойлаштириш ҳолатларига сабаб бўлган”, −деди у.
Маълум қилинишича, ихтисослашган боғчалар оптимизация қилинмоқда, яъни талабдан келиб чиққан ҳолда кераклилари қолдирилиб, қолганлари оддий боғчага айлантирилган. Бунинг натижасида иқтисод қилинган маблағ ихтисослашган боғчаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун сарфланмоқда.
Шунингдек, жисмоний/руҳий имконияти чекланган болалар учун янги типдаги − инклюзив таълим асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
“Ўз реабилитацион марказига эга бўлган “Имкон” боғчаси Нукус шаҳрида ташкил этилди. Унинг реабилитацион марказида нафақат боғча ёшидаги болалар, балки 2-14 ёшгача бўлганлар ҳам даволаниши мумкин. “Лукойл” корхонаси билан шартномага асосан бундай марказлар 2020 йилда Қашқадарё ва Тошкент вилоятида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган”, − дея Агриппина Шиннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026