Қашқадарёда газ узатиш тизимининг ўтказувчанлик имкониятини ошириш учун қуйидаги йўналишларда қувурлар қурилиши туну-кун давом этмоқда: «Тандирча ЙП-Шўртаннефтгаз» (45 км), «Чигил ЙП-Муборак ГҚИЗ» (110 км), «Талимаржон ЙП-Шўртаннефтгаз» (8 км).
21 декабр ҳолатига кўра жами:
- Келтириш учун юкланган қувурлар – 50,8 минг тн;
- Келтирилган қувурлар – 31,7 минг тн;
- Кавланган зовурлар – 95,7 км;
- Қаторга пайвандланган қувурлар – 121,9 км;
- Ётқизилган қувурлар – 77,4 км ни ташкил этди.
EPSILON компанияси Матбуот хизмати












