Ўзбекистонда сайловчилар илк марта идентификацион белгилар билан қайд этилди
Каттақўрғон туманидаги 516-сайлов участкасида 784 нафар сайловчининг барчаси идентификацион белгилар асосида қайд этилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сайлов участкасида учта биометрик идентификатор ўрнатилган бўлиб, фуқаро паспорти билан келиб, уни идентификаторга қўяди. Компьютерга ўрнатилган видеорегистратор фуқаронинг базада мавжудлигини ва қаршисида турган одам идентификаторга қўйилган паспорт эгаси эканини қайд этса, унга бюллетень берилади.
Жараёнда муаммо юзага келмаслиги учун 2-умумтаълим мактаби биносида жойлашган сайлов участкаси юқори тезликка эга интернет билан таъминланган ҳамда тажрибали мутахассислар бириктирилган.
Мутасаддиларга кўра, мазкур усул билан бир сайловчи бошқа сайловчининг ўрнига бюллетень олмаслиги кафолатланади.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги 20та сайлов участкасига биометрик паспорт асосида шахсни идентификация қилувчи қурилмалар синов тариқасида ўрнатилган. Тажрибадан ижобий хулоса олинган тақдирда, келгуси сайловларда барча сайлов участкаларига ана шундай қурилмалар ўрнатилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг маълум қилишича, соат 15:00га қадар сайлов жараёнини ўзгартирадиган жиддий киберҳужумлар бўлмаган.
Мавзуга оид
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
13:30 / 01.09.2024
Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
13:40 / 11.08.2024
Самарқандда далаҳовлисида 670 туп каннабис ўстираётган шахс ушланди
13:33 / 04.08.2024