Америкалик ҳарбийларга TikTok дастуридан фойдаланиш тақиқланди - ОАВ
АҚШ армияси ўз ҳарбий хизматчиларига TikTok дастуридан фойдаланишни тақиқлади. АҚШ мутасадди идоралари дастурни фойдаланувчилар маълумотларини ўғирлашда гумон қилмоқда. Бу ҳақда Military.com портали хабар берди.
“TikTok дастури хавфсизликка таҳдид ҳисобланади. Биз уни хизмат телефонларида қўллашга рухсат бермаймиз”, деб айтган АҚШ қуролли кучлари вакили Робин Очоа. Ушбу қарор АҚШ мудофаа вазирлигининг ушбу ижтимоий тармоқ хавфли экани ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин қабул қилинган. Очоанинг сўзларига кўра, ҳарбийлар ушбу дастурдан шахсий мобил қурилмаларда фойдаланишлари мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳам армия маълумотлар сизиб чиқмаслиги учун эҳтиёткор бўлишни тавсия қилади.
TikTok Хитойда ишлаб чиқилган ижтимоий тармоқ бўлиб, унда фойдаланувчилар қисқа кўнгилочар видеороликлар яратишлари ва уларни томоша қилишлари мумкин. CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ Хитой ҳукумати TikTok’ни Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилишга мажбурлаши мумкинлигидан гумон қилмоқда. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти эса бу айбловларга эътироз билдириб, америкалик фойдаланувчилар маълумотлари АҚШда сақланиши ва уларни ошкор қилиш Хитой қонунчилиги томонидан назорат қилинмаслигини таъкидлаб келади.
Аввалроқ TikTok АҚШга 13 ёшдан кичик фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар тўплаш иши бўйича 5,7 млн доллар жарима тўлаб берган.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024