Жаҳон | 20:16 / 31.12.2019
4436
1 дақиқада ўқилади

Трамп Хитой билан савдо келишувининг биринчи қисмини имзолашини маълум қилди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо келишувининг биринчи қисми 15 январь куни Оқ уйда имзоланишини маълум қилди.

"15 январь куни Хитой билан савдо келишувимизнинг йирик ва ялпи биринчи қисмини имзолайман. Маросим Оқ уйда бўлиб ўтади. У ерда Хитойнинг юқори мартабали вакиллари бўлади", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Трампнинг ёзишича, кейинроқ у келишувнинг иккинчи қисми бўйича музокара ўтказиш учун Пекинга йўл олади.

Хитой ва АҚШ 13 декабрь куни савдо келишувининг биринчи қисми бўйича келишиб олганини маълум қилинганди. Унинг доирасида томонлар бир-бирига нисбатан янги божлар жорий этмасликка келишиб олганди.

Мавзуга оид