Британия элчиси ҳукуматга қарши намойишлардаги иштирокидан кейин Эронни тарк этди
Британиянинг Эрондаги элчиси Роберт Макэр Теҳронни тарк этди. Бу ҳақда Tasnim нашри хабар берди.
Макэр аввалроқ Эрон Украинанинг йўловчи самолётини уриб туширганини тан олгандан кейин бошланган норозилик намойишларида иштирок этган. Полиция томонидан ушланган фаоллар орасида Британия элчиси ҳам бўлган.
Эрон оммавий ахборот воситалари маълум қилганидек, Макэр Теҳрондаги Амир Кабир номидаги университетда ўтган намойишларда “гиж-гижлаш билан шуғулланган ҳамда баъзи радикал ҳаракатларга бошчилик қилган”.
Шундан кейин Эрон ташқи ишлар вазирлиги британияликни чиқариб юбориш билан таҳдид қилган. Макэр ўз айбини рад этган. Унинг таъкидлашича, у авиаҳалокат қурбонлари хотирасига бағишланган акцияга таклиф қилинган, аслида эса акция иштирокчилари ҳукуматга норозилик билдириш учун йиғилган бўлганлар.
Британиялик Эронни нима учун тарк этгани номаълум. Тахминлардан бирига кўра, Теҳронда унга қарши кайфиятлар кучайган ва шу сабабли унга бу ерда қолиш хавфли бўлиб қолган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
14:15 / 06.11.2024