Ўзбекистон | 01:09 / 01.02.2020
16873
3 дақиқада ўқилади

Инфляцияни вужудга келтирадиган омиллар камайиб бормоқда – Марказий банк

2023 йилга келиб, инфляция даражаси 5 фоизгача туширилади, 2021 йилда бу рақам 10 фоизни ташкил этади.

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевнинг фикрича, бунда фундаментал рисклар кўринмаяпти. У Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида Kun.uz мухбирига берган блиц-интервьюсида шулар ҳақида сўз юритди. Ҳамроев, шунингдек, миллий валюта номинацияси ва янги купюра муомалага киритилиши эҳтимолига доир саволга ҳам ойдинлик киритди. 

-  2023 йилда инфляцияни 5 фоизга тушириш мақсад қилинган. Бунинг учун қандай чоралар кўрилади? Қайта молиялаш ставкаси кўтариладими?

«Аввамламбор, инфляцияни таргетлаш доирасида коммуникация жуда муҳим. Биласиз, 2023 йилда инфляция даражаси 5 фоизга туширилиши керак. 2021 йилда бу рақам 10 фоизга тушиши керак. Секин-секин инфляцияни вужудга келтирадиган омиллар камайиб бормоқда. Бунда бир марталик омиллар бор. Тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши. Валюта курси (албатта, бу ташқи ва ички омилларга ҳам боғлиқ, уни билиб бўлмайди). Бизнинг тахминларимиз бўйича бу соҳада фундаментал рисклар кўринмаяпти. Қолаверса, айрим озиқ-овқат нархлари қўшни давлатлардаги нарх-наволарга қарийб етиб қолган. Эркин савдо шароити сақланиб қолинадиган бўлса, бу ҳам нархлар кўтарилмаслигига ёрдам бериши даркор. 

Беҳзод Ҳамроев – Марказий банк раиси ўринбосари 

Иккинчиси, макроиқтисодий ўзаро мувофиқлик. Мисол учун, кредитлар даражасини белгилаяпмиз, у келгуси йилдан бошлаб номинал ялпи ички ўсиш даражасида бўлиши керак, яъни 20-25 фоиз атрофида. Чунки, ўтган йилги кредитлар қолдиғи 55 фоизга, ялпи номинал ўсиши 25 фоиз атрофида бўлган. Бу келгуси йилда нархларга ижобий таъсир кўрсатиши баробарида умумий фискал балансимиз, яъни бюджетимиз дефицитини босқичма-босқич пасайтириб боради. Бу ҳам инфляцион омиллар пасайишига ёрдам беради». 

-  Ўзбек миллий валютаси деноминация қилинадими?

-  Йўқ. Ҳозирги инфляция шароитида бундай чора фойда бермайди. 

-  Ҳозирда, энг йирик миллий валюта купюраси АҚШ долларида 10 долларни ташкил этади. Яқин орада янги, йирикроқ номиналдаги валюта чиқариш режалаштирилганми?

-  Йўқ. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид