Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир кўча транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳрида яна бир кўча транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Геология ва геофизика институтида қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Мирзо Улуғбек ва Мўминова кўчаси оралиғидаги Олимлар кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.
Ташрифда Ўзбекистонда ер қаърини геологик ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот институтлари негизида ташкил этилаётган яхлит мажмуа – замонавий Геология университети кампусига тамал тоши қўйилди.
«2020 йилнинг 1 сентябригача университетнинг ўқув бинолари, 30 декабрга қадар унинг илмий лабораториялари ва ётоқхоналари қуриб битказилади», – деган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026