Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ўз фуқароларининг Хитойдан эвакуацияси учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўзбекистонлик ҳамкасби Алишер Шодмонов билан телефон суҳбатида унга Хитойдан қозоғистонликларнинг эвакуация қилинишидаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий ҳафтада Қозоғистон томони илтимоси билан Россия ва Ўзбекистоннинг махсус самолётларида Хитойнинг Ухань шаҳридан Қозоғистоннинг 8 фуқароси эвакуация қилинганди. Улардан 5 нафари Тошкентда, қолган 3 нафари Тюменда 2 ҳафта давомида шифокорлар назоратида бўлади.
Таъкидланишича, томонлар Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор маркази орқали доимий алоқада бўлишга ва ахборот алмашинувни қўллаб-қувватлашга келишиб олишган.
Жумладан, икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари Тошкентда икки ҳафта карантинда бўладиган 5 қозоғистонликнинг ҳолати мониторингини ўтказиб туришади.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026