Ўзбекистон | 08:54 / 12.02.2020
6043
1 дақиқада ўқилади

Олий Мажлис Сенатида янги тузилма ташкил этилади

Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтириш кўзда тутилган

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 апрелга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Олий Мажлис Сенатининг давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориш механизмини белгилаш;

Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;

ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид