Спорт | 19:04 / 13.02.2020
9922
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Зиёшнинг трансферини эълон қилди

«Аякс»нинг асосий футболчиларидан бири Ҳаким Зиёш фаолиятини Англияда давом эттиради. Амстердам клуби ушбу футболчини «Челси»га сотган, у ёзда Лондон клубига бориб қўшилади.

Photograph: Emmanuel Dunand/AFP via Getty Images

«Аякс» ҳавбек Ҳаким Зиёш фаолиятини «Челси»да давом эттиришини тасдиқлади.

Амстердамликлар клуби ушбу марокашлик футболчи 2020 йилнинг 1 июлида «Челси» сафига бориб қўшилишини маълум қилган. Футболчи мавсум якунига қадар «Аякс» сафида тўп суришда давом этади.

Инглиз клуби ҳам 26 ёшли ҳавбек трансферини тасдиқлаган.

Трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Турли бонуслар ҳисобига бу миқдор 44 миллион еврогача етиши мумкин.

Зиёш «Аякс» сафида 2016 йилнинг 11 сентябрида «Витесс»га қарши ўйинда дебют қилганди (1:0). У  «Аякс» сафида 160та расмий ўйинда майдонга тушган ва 49 голга муаллифлик қилган.

Бундан аввалроқ, «Челси» Зиёш билан 5 йиллик шартнома тузгани ҳақида хабар қилинганди. Лондон клубининг расмий баёнотида айтилишича, клуб ҳали футболчи шартноманинг молиявий жиҳатларини узил-кесил келишиб олмаган.

Мавзуга оид