Бозор олдида 45 ёшли фуқарони пичоқлаган шахс ушланди
Янгийўлдаги бозор олдида фуқарога ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди
2020 йил 10 февраль куни соат тахминан 17:45да номаълум шахс Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган “Янгийўл деҳқон бозори” олдида маст ҳолатда бўлган фуқаро 45 ёшли Р.Ж. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у тортишув вақтида Р.Ж.нинг танасига бир маротаба ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган ва Matiz русумли автомашинада ҳодиса жойидан яширинган. Натижада Р.Ж. олган тан жароҳатлари билан Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 25 ёшли Д.А. содир этганлиги аниқланган ва ундан Matiz русумли автомашинанинг 2 дона калитлари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.А. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
21:29 / 27.09.2024