Жаҳон | 21:29 / 29.02.2020
6120
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» АҚШ билан тинчлик келишувига риоя қилишини билдирди

Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.

Фото: AFP

«Толибон» ҳаракати Қатарда имзоланган АҚШ билан тинчлик келишувига риоя қилади. Бу ҳақда ҳаракатнинг Қатардаги бош сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар маълум қилди.

«АҚШ ва «Толибон» ҳаракати Қатарда муваффақиятли музокаралар ўтказди. Барчани бу билан қутлайман. Биз мазкур шартнома бажарилишига риоя қиламиз, шунингдек, сиёсий куч сифатида унинг қўшни давлатлар томонидан ҳам бажарилишини истаймиз», - деди мулла Бародар.

29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.  

Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар имзолади.

Имзолаш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид