07:49 / 01.03.2020
0
12145

Коронавирусдан зарарланганлар сони 87 мингга яқинлашди

Фото: REUTERS

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 79824 нафарга етди, улардан 2870 киши вафот этган. 41 625 минг киши соғайиб кетган.

29 февраль куни бутун мамлакат бўйлаб 573та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, 35 киши вафот этган.

Ҳукумат Хитойнинг материк қисмидан ташқаридаги ҳудудларида 144 касалланиш: Ҳонгконгда 95 ҳолат (2 нафар бемор вафот этган), Макаода 10та ҳолат, Тайванда 39 ҳолат (бир нафар бемор вафот этган) ҳолати қайд қилинганини маълум қилган.

South China Morning Post хабар беришича, дунёнинг Хитойдан ташқари яна 60га яқин мамлакатида коронавирус билан касалланишнинг 7 мингга яқин ҳолати қайд этилган ва жами беморлар сони 87 мингга яқинни ташкил этмоқда. Хитойдан кейин инфекциянинг иккинчи йирик ўчоғи Жанубий Корея ҳисобланмоқда. У ерда қарийб 3500 одам касалланган. Италияда 1128 ҳолат (29 нафар бемор вафот этган), Эронда 593 (43 нафар бемор вафот этган) қайд қилинган. 

COVID-19 вирусидан ўлим ҳолатлари илк марта АҚШ, Таиланд ва Австралияда ҳам қайд этилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top