Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша оммавий тадбирларни тақиқлади. Европа Лигаси финали ўтказиладими?
Польшада коронавирус туфайли оммавий тадбирлар тақиқланди. Аммо УЕФА Европа Лигаси финалини ўтказишга қаттиқ бел боғлаган.
Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, 27 май куни Гданьск шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган ўйинга ҳеч нарса хавф солмаяпти. Барча ишлар қаттиқ назорат остига олинган.
«Биз коронавирус билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек маҳаллий ҳукумат билан доимий алоқадамиз», - дейилади УЕФА хабарида.
Аввалроқ Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг бир қанча ўйинлари мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.