Ўзбекистон | 20:39 / 11.03.2020
31285
1 дақиқада ўқилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг биринчи ўринбосари ўзгарди.

Фото: Саноат-қурилиш банк

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 10 мартдаги қарори билан Азиз Ботирович Воитов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Азиз Воитов шу кунгача «Саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди. Айни вақтда банк раҳбарлигига «Миллийбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сахи Аннакличев тайинланган.

У янги лавозимида Алишер Ҳабибуллаевич Абдуалиев ўрнини эгаллади.

Муқаддам Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси бўлган (2012-2019), кейинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йил майидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Алишер Абдуалиевнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

  • Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 10 март куни Қонунчилик палатасида Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига маъқулланганди. 

Мавзуга оид