Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирус бўйича маълумот берувчи махсус колл-марказ ишга тушади
16 мартдан Ўзбекистонда коронавирус бўйича маълумот берувчи махсус колл-марказ ишга тушади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, колл-марказ “1003” рақами билан фаолият олиб боради. Фуқаролар колл-марказга ушбу касаллик бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Аввалроқ Алишер Шодмонов хорижий мамлакатлардан чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилоятидаги санаторийларга жойлаштирилишини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни «Париж-Тошкент» рейси орқали учиб келган ўзбекистонлик йўловчида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Маълум қилинишича, у 11 март куни учиб келган бўлиб, аэропортда ўтказилган бирламчи текширувда беморда касалликнинг ҳеч қандай аломати аниқланмаган. Кейинчалик, дастлабки симптомлар пайдо бўлгач, беморнинг ўзи 14 март оқшомида Вирусология институти лабораториясига мурожаат қилиб, қон таҳлиллари топширган. Шундан сўнг зудлик билан карантинга олинган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026