Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш бошланади
Дональд Трамп коронавирусга қарши курашиш учун саккиз миллиард доллардан ортиқроқ пул ажратган. Ундан уч миллиарди вакцина ишлаб чиқишга сарфланади.
Вашингтонда клиник синовлар доирасида илк иштирокчи коронавирусга қарши эҳтимолий вакцинанинг синов дозаси билан эмланади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Associated Press хабар берди.
Сиэтлдаги the Kaiser Permanente Washington Health Research Institute тадқиқот марказида ўтказиладиган синовларда 45 нафар кўнгилли иштирок этади. Лойиҳани Сиэтлдаги The National Institutes of Health молиялаштирган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга тест топширгани хабар қилинганди.
Трамп коронавирусга қарши курашиш учун саккиз миллиард доллардан ортиқроқ пул ажратган. Ундан уч миллиарди вакцина ишлаб чиқишга сарфланади.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда 3,7 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 65 киши вафот этган, 9 киши соғайиб кетган.
Мавзуга оид
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026