Ўзбекистон | 12:06 / 16.03.2020
9260
4 дақиқада ўқилади

Ҳукумат Бекобод шаҳрига алоқадор қарор қабул қилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури:

2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;

Бекобод шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда бўш турган обьектлардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари;

Бекобод шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;

Бекобод шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таьмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар;

Бекобод шаҳрида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, иссиқлик таъминоти сифатини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича комплекс тадбирлар;

Бекобод шаҳрида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, маданий-маърифий соҳада аҳоли фаоллигини ошириш, аҳолини спортга кенг жалб этиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

Бекобод шаҳрини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

Бекобод шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, унинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриш, кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт кўчатларини экиш ва яшил майдонлар, гулзорлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;

ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш;

аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларини барпо этиш;

аҳолининг маънавияти ва маданиятини юксалтириш борасида тизимли тадбирларни амалга ошириш.

Тошкент вилояти ва Бекобод шаҳар ҳокимликлари тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари, шу жумладан лойиҳаларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқланишини таъминлайди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Бекобод шаҳри бош режасига асосан Буюк Ипак йўли кўчасидаги эски Хотира майдони бузилишини белгиланган тартибда амалга оширади.

Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда шаҳар марказидан ўтган “Хос-яз” канали қирғоқларига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, атрофида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид