Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди
Хитойнинг «Норинко», «Виэк Точмаш», «Хайтера», «Поли Технолоджи» ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.
Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур инсонпарварлик ёрдами бугун, 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинган.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.
Бу тиббиёт буюмлари эртага, 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Бундан аввалроқ ҳам Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий буюмлар олиб келингани хабар қилинганди.
Шунингдек, яқинда хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди Осиёдаги 7та мамлакатга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборишини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони ҳам 12 февраль ва 3 март кунлари Хитойга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026