Ўзбекистон | 17:29 / 30.03.2020
43321
2 дақиқада ўқилади

Фото: Андижонда карантиндаги уйлар дарвозасига махсус белги ёпиштириб чиқилди

Айни пайтда Андижон вилоятида 2400та хонадон ва уларда яшовчи 16 минг фуқаро уй карантинига олинган.

Фото: KUN.UZ

Вилоят ИИБдан маълум қилишларича, хориждан келганлар ва уларнинг қариндошлари истиқомат қилаётган хонадон вакиллари уй карантинига олиниб, уларнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши назорат қилинмоқда.

Андижон вилоят ИИБ Ҳуқубузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан профилактика инспекторлари томонидан 1735та тиббий кузатувга олинган хонадонларга «Карантин қоидаларига риоя қилинг!» махсус белгилари ёпиштириб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куннинг биринчи ярмида берилган хабарда Андижонда коронавирус беморлари сони 3 нафар экани айтилганди. Маълум қилинишича, эр-хотин (уларнинг иккиси ҳам шифокор) ва уларнинг талаба қизида инфекция тасдиқланган.

Андижон вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, касаллик ташхиси қўйилган аёл 10 март куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига бориб, 11 март куни қайтган. Оиланинг Ўш шаҳрида тиббиёт институтида ўқийдиган қизи ҳам шу шаҳарда 10-18 март кунлари бўлиб, Андижонга қайтган.

Бугун, 30 мартда 2 нафар андижонлик аёлга коронавирус ташхиси қўйилди.

Мавзуга оид