«Карантинни қандай ўтказяпмиз?» - Сенат видеороликлар танловини эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мамлакатда жорий қилинган карантин шароитида тайёрланган энг яхши видеороликлар танловини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Сенат матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ҳамкорликда оилалардаги муносабатларни янада яхшилаш, ота-оналар ва фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, бува-бувилар ва набиралар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ибратли оилавий анъаналарни кенг тарғиб этиш, шунингдек, ўсмирларда мураккаб вазиятни фойдали ҳаракатларга йўналтириш, ўз-ўзини ривожлантириш, янги билим ва таълим олиш учун вақтдан самарали фойдаланиш лаёқатини юксалтириш мақсадида «Карантинни қандай ўтказяпмиз?» номли видеороликлар танловини эълон қилади», дейилади хабарда.
Танлов икки йўналишда ташкил этилади. Яъни барча аҳоли қатламлари учун «Карантин пайтида уйда, оила даврасида вақтни қандай ўтказяпмиз?» мавзусида ҳамда ўсмирлар учун «Мақсадимга эришиш йўлидаги ғояларим» йўналишида ўтказилади.
Танловга мобил телефон, юқори аниқликдаги видеокамерада суратга олинган ва танлов мавзусига мос бўлган, 2 дақиқадан ошмаган, ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрланган видеомаҳсулотлар 2020 йил 1 апрелдан 25 майига қадар қабул қилинади.
Танлов учун тайёрланган видеоролик материаллар ЮНФПАнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилиб, унда иштирокчининг исми ва видеоролик мавзуси кўрсатилиши ёки видеонинг Youtube’даги манзили юборилиши лозим.
Танлов натижаларига кўра, ҳар бир йўналишда 3та энг яхши, жами 6та материал танлаб олинади ва икки йўналиш бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар соҳиблари ноутбук, планшет ва смартфонлар билан тақдирланади.
Танлов ғолиблари 2020 йил 1 июнь куни эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
15:55 / 24.10.2024