Жаҳон | 20:24 / 31.03.2020
10267
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россиядан бензин ва дизел ёнилғиси киритилишини тақиқлади

Қозоғистон Россиядан бензин ва дизел ёнилғиси киритилишини тақиқлади. Бу коронавирус пандемияси сабабли амал қилаётган фавқулодда вазият шароитида ёнилғи истеъмоли ҳажми камайгани билан боғланган.

Фото: Inbusiness

Россиядан бензин, дизел ва авиация ёнилғисининг Қозоғистон ички бозорига киритилиши вақтинча тақиқланган

Тақиқлов 31 мартдан киритилган. Қозоғистон, шунингдек, бензин ва нефть маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича чоралар кўрмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон фавқулодда вазият шароитида истеъмол ҳажми камайгани сабабли Россиядан темир йўл транспорти билан ёнилғи импортини 3 ойлик муддатга тақиқламоқчилиги маълум қилинган. Бу ҳақидаги буйруқ 24 март куни Қозоғистоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида оммавий муҳокамага қўйилган. 

Қозоғистонда 16 мартдан коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида фавқулодда вазият режими амал қилмоқда. 19 мартдан эса Қозоғистоннинг энг йирик иккита шаҳри – Нур-Султон ва Олмаота карантинга ёпилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид