Жаҳон | 22:10 / 07.04.2020
5343
1 дақиқада ўқилади

Норвегия боғча ва мактабларни қайтадан очишга тайёрланмоқда

Ҳукумат мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилинган кескин чораларни юмшатишга қарор қилган.

Эрна Сульберг / Фото: Reuters

Норвегияда коронавирус пандемияси сабабли ёпиб қўйилган болалар боғчаларини 20 апрелдан очиш режалаштирилмоқда, ундан бир ҳафта ўтгач эса бошланғич синф ўқувчилари мактабларга бориши мумкин бўлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эрна Сульберг маълум қилди.

NRK телерадиокомпаниясининг маълум қилишича, ҳукумат мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилинган кескин чораларни юмшатишга қарор қилган.

"20 апрелдан боғчалар очилади, 27 апрелдан 1-4-синф ўқувчилари мактабларда ўқишни бошлайди", - дея Сульбергдан иқтибос келтирмоқда телеканал.

Шунингдек, 20 апрелдан норвегияликларнинг далаҳовлиларга боришига қўйилган тақиқни ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Норвегияда коронавирусга чалинганлар сони 5800дан ошган, 90га яқин киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид