«Юраги отни калласидек» ҳайдовчиларга жарима солинди
Ижтимоий тармоқларда "Юраги отни калласидек экан. Қашқадарёда янги челленж" сарлавҳали видео лавҳалар тарқалди. Уларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Токзор МФЙ ҳудудидаги сув қувурлари устидан ҳайдовчилар ўз жонини хавф остига қўйиб "Спарк", "Тико" ва "Нексия" русумли транспорт воситаларида ҳаракатланиб ўтишган.
Айни вақтда "Спарк" ва "Тико" русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланди ва уларга нисбатан чора кўрилди. Эндиликда, уларнинг ҳар бири 2 млн 230 минг сўмдан жарима тўланади. Шу билан бирга, ҳайдовчилар ўз ҳаётларини хавф остига қўйганликларини тушуниб етган. Ҳозирги вақтда "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Кимгадир яхши кўриниш ёки ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлиш эвазига ўз ҳаётингизни хавф остига қўймаслигингизни, оилангиз ва яқинларингиз учун соғ-саломат бўлишингизни, юқоридаги каби хатони такрорламаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024