Ўзбекистон президенти беларусь халқига дўстона ёрдам юборди
11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг беларусь халқига дўстона ёрдами юборилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
«Давлатимиз раҳбарининг ёрдами дўст беларусь халқига бугун бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўмак беради», – дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шакллантирилган юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.
Дўстона ёрдам Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги самолётида Минскка етказилади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар президент Шавкат Мирзиёев томонидан Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.
Мавзуга оид
11:14 / 04.07.2024
Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудига инсонпарварлик ёрдами юборди
20:50 / 02.04.2024
Ғазода ғарблик кўнгиллилар Исроил авиазарбаси қурбонига айланди. ЦАҲАЛ «фожиали ҳодиса»ни текширмоқда
09:04 / 17.03.2024
Ғазога денгиз орқали инсонпарварлик ёрдамининг илк партияси етказилди
16:29 / 19.10.2023